"Қўқон-1912"нинг про лига клубига қарши ўйинида 7 та гол урилди

  • 21 Mar 23:11
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Бугун "Қўқон-1912" жамаоси ФИФА кунларидан унумли фойдаланган ҳолда назорат учрашувида майдонга тушди.

Tecno

Жамоа аъзолари Про лига вакили "ФарДУ"га қарши баҳс олиб борди. Ушбу учрашувда Баҳром Ҳайдаров таркибдаги деярли барча футболчилардан фойдаланди ва ҳар бирига маълум муддат ўйнаш имкониятини тақдим этди.

Учрашувга келсак, баҳс жуда шиддатли ва голларга бор ўтди. Баҳсда "Қўқон-1912" фарғоналикларни 4:3 ҳисобида таслим этди.

Ўйинда Шаҳзод Бешимов дубл қайд этган бўлса, Муҳаммаданас Ҳасанов ва Иброҳимжон Мухторов биттадан гол уришга эришди.

Comments

You must be logged in to commet!