"Қўқон-1912" янги футболчиларни таништирди (Фото)

CHERY AUTO

“Қўқон-1912” клуби Қўқон шаҳрида ўз мухлислари билан учрашди. Учрашув Қўқондаги “Марказий” стадионида бўлиб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Tecno

"Қўқон-1912" жамоасининг футболчилари ва жамоа раҳбарияти мухлисларинг олқишлари ҳамда жамоа гимни садолари остида стадионга чиқиб келишди.

Жамоа сафига келиб қўшилган янги футболчилар: Боян Кнежевич, Милош Николич, Жамшид Ҳасанов, Жасур Ҳасанов, Тимур Ҳакимов, Тимур Усмонов, Жавоҳир Эсонқулов ва Шахбоз Эркинов кенг оммага таништирилди ва уларга тантанали тарзда исмлари туширилган футболкалар топширилди. Боян Кнежевич - 89, Милош Николич - 55, Жамшид Ҳасанов - 7, Жасур Ҳасанов - 16, Тимур Ҳакимов - 11, Тимур Усмонов - 21, Жавоҳир Эсонқулов - 13 ва Шахбоз Эркинов – 22.

photo_2019-03-27_17-07-05

Футболчилар мухлисларга тўп билан мастер-класс намойиш қилиб беришди. Футболчилар фойдаланган тўпларни мухлислар ўтирган секторларга тепиб, мухлислар учун ўзига хос совғаларни тақдим қилишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!