"Қўқон-1912" вице-президенти: Футболда мағлубиятлар бўлиб туради

CHERY AUTO

"Биз ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз. Бугунги баҳсда ҳам шуни мақсад қилган эдик. Иккинчи таймда рақибдан яхши ҳаракат қилдик. Аммо бу футбол, унда шундай мағлубиятлар бўлиб туради.

Tecno

Ҳисоб 1:1 бўлиб турган пайтда бир қатор вазиятларни голга айлантира олмадик. Агар уларнинг биттасида самара келтира олганимизда ҳам бугун уч очкога эга бўлган бўлардик. Афсуски, вазиятлардан унумли фойдалана олмадик. Энди кейинги ўйинга хатолардан хулоса чиқарган ҳолда тайёргарлик кўрамиз", - деб Нининг сўзларини келтириб ўтди клуб матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!