"Қўқон-1912" жамоасини олдинда водий дербиси кутяпти. Тайёргарлик бугундан бошланади

  • 12 март, 2022, 11:14
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Coca Cola Суперлигасининг 2-турида “Олимпик” жамоаси устидан ғалаба қозонган “Қўқон-1912” жамоаси аъзолари, икки кун давомида хордиқ олдилар.

Tecno

Жамоа мураббийлар штабининг режаларига кўра, “шунқорлар” бугундан навбатдаги тур ўйинига тайёргарликни бошлаб юборишади. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Coca Cola Суперлигасининг 3-турида “Қўқон-1912”ни янада муҳим баҳс кутиб турибди. Бу турда Наманганда “Навбаҳор” меҳмони бўлишади.

“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги ўйин, 17 март, пайшанба куни Намангандаги “марказий” стадионида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!