"Қўқон-1912" футболчиларининг коронавирусга топширган тест натижалари эълон қилинди (фото)

CHERY AUTO

Айни кунларда чемпионат баҳслари қолдирилгани ва бунга клубларда коронавирус инфекциясини юқтириб олган футболчилар кўпайгани сабаб бўлгани ҳақида аввалроқ хабар берилган эди.

Tecno

ЎзПФЛ шу сабабли, барча футбол клубларига коронавирус инфекцияси учун тест топшириш кераклигини ва тест жавобларини маълум қилишини шарт қилиб белгилади. Боиси, айнан шу тест жавобларига кўра, чемпионат баҳслари давом эттирилиши ёки эттирилмаслиги маълум бўлади.

Айни дақиқаларгача ташкилот "Сўғдиёна" ҳамда "Насаф" жамоаси аъзоларининг коронавирусга топширган тест натижаларини эълон қилди. "Қўқон-1912" клуби матбуот хизмати ҳам жамоа аъзоларининг COVID-19 га топширган тести манфий кўрсаткич қайд этганини маълум қилди.

ққ

ққ2

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!