Қишки спорт турлари. Ўзбекистон делегацияси Лейк-Плесид шаҳрига етиб борди

CHERY AUTO

Жорий йилнинг 12-22 январь кунлари АҚШнинг Лейк-Плесид шаҳрида XXXI Бутунжаҳон қишки Универсиада ўйинлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, Тошкент – Нью-Йорк рейси билан парвоз қилган Ўзбекистон делегацияси манзилга етиб борган.

Tecno

Эслатиб ўтамиз, мусобақада делегациямиз фигурали учиш, тоғ чанғиси ва сноуборд турларида 13 нафар спортчи билан иштирок этади. Эртага мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Ҳамюртларимиз 13 январь кунидан мусобақадаги иштирокларини бошлашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!