Қаршида ўтган кичик ўсмирлар, ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати қизғин тарзда ўтди

BEPUL PROPAN

Қашқадарёнинг Қарши шаҳри аралаш жанг санатлари бўйича кичик ўсмирлар, ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилди. Мазкур чемпионатга қизиқиш жуда ҳам юқори бўлди. Сабаби жорий йили Баҳраинда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларига саралаш вазифасини ҳам ўтаб берди. 

Ушбу чемпионат кўрстадики, юртимизда аралаш жанг санатларига бўлган қизиқиш жуда ҳам юқори ва жадал суратларда ривожланиб бормоқда. Бунга мингга яқин спортчини ғолиб ва совриндорлик учун баҳс юритгани мисол бўла олади. 

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, юртимизнинг барча ҳудудларида ёш истеъдод эгалари етишиб чиқаётганлигини гувоҳига айландик. Барча вилоят вакиллари мусобақада фаол қатнашди. Андижон, Фарғона, мезбон Қашқадарё медаллар жамғариш бўйича етакчи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!