“Қарғалар” бир жамоанинг уч ўйинчисини “чўқимоқчи”

  • 06 Jan 11:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Ньюкасл” бош мураббийи Эдди Хау жамоа таркибини ёшартириш ва захира имкониятларини кенгайтириш кераклигини таъкидламоқда.

Tecno

Унинг фикрича, жамоани янада кучайтириш учун янги ҳужумчи, марказий ҳимоячи ва таянч ярим ҳимоячи олиб келиш лозим.

Клуб скаутлари мураббийлар штабига бир жамоанинг уч нафар футболчисини тавсия қилди.

“Қарғалар”нинг техник директори Дэн Эшворт Италия чемпионати вакили “Салернитана”нинг уч нафар футболчисини нишонга олди.

Унинг фикрича, Булайе Диа ҳужум чизиғида “Ньюкасл” тўпурари Александр Исаак билан рақобатлаша олади. Бу футболчи англияликларнинг асосий нишони ҳисобланади.

 Лассана Кулибали жисмонан бақувват таянч ярим ҳимоячиси.  27 ёшли футболчи “қарғалар” сафида Гимараэшнинг ўрнини босиши мумкин.

Лоренцо Пирола эса ёш бўлишига қарамай,  халқаро миқёсида анча тажриба тўплаган. 21 ёшли футболчи Италиянинг турли ёшдаги терма жамоаларида мунтазам ўйнаб келяпти.

Comments

You must be logged in to commet!