
ПСЖнинг яна бир ҳужумчиси бир ойга сафдан чиқди
ПСЖнинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Дезире Дуэ Франция терма жамоасининг Украинага қарши ўйинида жароҳатланиб, майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Футболчининг тахминий тикланиш муддати маълум бўлди.
"L'Equipe" нашрининг хабар беришича, Дуэ кейинги 3-4 ҳафта давомида парижликлар сафида ўйнай олмайди. Унинг болдир мушаги шикастлангани аниқланди.
Эслатиб ўтамиз, Украинага қарши ўйинда Париж клубининг яна бир асосий футболчиси Усмон Дембеле ҳам жароҳат олган эди. У тахминан олти ҳафта жамоага ёрдам бера олмайди.
Ўтган мавсумда ПСЖнинг 20 ёшли ярим ҳимоячиси 61 та ўйинда иштирок этиб, 16 та гол урди ва 16 та голли узатма берди.
Фикрлар