ПСЖ “Реал” юлдузига пул тикадиган бўлди

  • 12 сентябрь, 2024, 11:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Пари Сен-Жермен” келаси ёзда “Реал” ҳужумчиси Родригони трансфер қилиш режасини амалга ошириши кутиляпти.

Tecno

Килиан Мбаппенинг Мадпид суперклубига ўтиши барибир Родригонинг позициясига таъсир ўтказяпти. Қолаверса, 23 ёшли юлдузнинг “Олтин тўп”га даъвогар футболчилар рўйхатига киритилмагани унинг жамоани ўзгартиришига туртки бўлиши мумкин.

Родриго индивидуал совринларга эга бўлиши учун бошқа лойиҳаларда асосий фигура сифатижа ўйнаши талаб этилади.

TodoFichajes нашрининг ёзишича, Париж клуби ҳужум чизиғини янада кучайтирмоқчи ва бу позицияга Родригони олиб келишни мўлжаллаяпти.

Transfermarkt портали бразилиялик ўйинчини 110 миллион еврога баҳоламоқда. ПСЖ эса, бадавлат клуб ҳисобланади ва катта трансферларни амалга ошириш имконияти анча кенг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!