
Гвардиола Ҳусанов ва бошқа шогирдларини хурсанд қилди
Замонавий футболда аксарият чарм тўп усталари энг муваффақиятли мураббийлардан ҳисобланган Хосеп Гвардиола билан ишлашни орзу қилади.
Хусусан, Ўзбекистон миллий терма жамоаси марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг 2025 йил январида “Ланс”дан “Манчестер Сити”га кўчиб ўтишида ҳам испаниялик мутахассиснинг ташаббуси, розилиги ва танлови муҳим роль ўйнаган.
Қолаверса, Хосеп Гвардиола ёзги трансферлар даврида ижарага жўнатилиши кутилган ўзбек легионерини жамоада олиб қолди ва биринчи турдаёқ захирадан бўлса-да, ўйинга туширди.
Ўтган мавсумдаги инқироздан кейин жамоасининг жанвогарлигини кўтара олган Хосеп Гвардиолада ҳозирги таркиб билан узоқроқ ишлаш истаги пайдо бўлди. Бош мураббий клуб билан келишувни узайтириши мумкинлигини айтгани унинг шогирдларини хурсанд қилди.
- Шартномам бўйича ҳали икки йиллик муддат бор, катта эҳтимол билан келишувни яна икки йилга узайтирарман.
Бу борада асосий масала – мен қачон тўхташни исташимда. Бу балки шу йил ёки икки, хатто тўрт йилдан кейин бўлиши мумкин. Танаффус қиладиган пайтим келади, аммо ҳозир ҳамма ишларим жойига тушди.
Жамоа АҚШдаги жаҳон чемпионатидан бошлаб, кайфиятимни кўтариб келмоқда. У ердаги турнирда нималарнидир ярата олдик, мен ўзимга ёқадиган ва ўтган йили бизга етишмаган нарсаларни кўрдим. Буларнинг бари бизга ўтган йилгидан яхшироқ натижалар қайд этишимизга ёрдам беради, - деди Хосеп Гвардиола.
Доннарумма “Сити” дарвозасини “тортиб” олмоқчи
“Пари Сен-Жермен” ва Италия терма жамоаси дарвозабони Жанлуижи Доннарумма фаолиятини “Манчестер Сити”да давом эттириш имкониятидан мамнун эканини билдирди.
26 ёшли голкипер “шаҳарликлар” жамоасига қўшилиб, асосий таркибдан жой олиш учун курашга тайёрлигини таъкидламоқда.
Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, Доннарумманинг “Манчестер Сити”га ўтишга чорлаётган асосий омил бош мураббий Хосеп Гвардиола билан ишлаш имкониятидир.
Айни пайтда футболчи манчестерликлар билан шахсий шартномасини келишиш арафасида, клублар ўртасидаги музокаралар ижобий руҳда давом этмоқда.
2021 йилнинг дунёдаги энг зўр дарвозабони, даб топилган Доннарумма ўша йилнинг ёзида “Милан”дан ПСЖга ўтган эди. Шу пайтга қадар у жами 161 та учрашувда қатнашиб, шулардан 56 тасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Гвардиола янги сардорни қандай танлаганини айтди
“Манчестер Сити”га янги сардор тайинланди. Энди бу масъулиятни вазифани португалиялик ҳужумкор футболчи Бернарду Силва бажарадиган бўлди.
- Мен Силвани битта хусусиятига кўра танладим. Ўтган мавсумда биз жуда жиддий муаммоларга дуч келдик. Бернарду ҳар доим ёнимизда турди. У тинимсиз меҳнат қилди, ҳар куни кучи борича ишлади.
Таркибимизда 13-14 та ўйин ва академиядан чиққан ёшлар қолганди, ҳар уч кунда ютқазардик. Бернарду Силва шунда ҳам елкама-елка турди. Доим ёрдамга тайёрлиги учун ҳам у сардорликка муносиб.
Бернарду ўз ўрнидан ташқари, ҳар икки қанот ҳимоясида, таянч зонада ҳам ўйнашига тўғри келди. У жуда зўр сардор бўла олади, - деди Хосеп Гвардиола.
31 ёшли футболчи “шаҳарликлар” сафида 2017 йилдан бери мунтазам ўйнаб келмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг 30 июнигача тузилган ва катта эҳтимол билан ҳамкорлик яна узайтирилади.
Тезкор: Файзуллаевдан хушхабар!
Ҳусанов, ўйнашни шу юлдузлардан ўрган! Дунёнинг энг зўр марказий ҳимоячиси аниқланди
Қоч, Файзуллаев келяпти!
Ҳусанов “бойваччалар” қаторига қўшилди
Ҳусанов ўйнаган учрашувда Гвардиола нималар ёқмаганини айтди!
Ҳусанов бўйича Гвардиола янги режа тузиб қўйди
Фикрлар