ПСЖ раҳбарияти мухлисларга қарши кескин чора кўрмоқчи

  • 16 март, 2022, 10:00
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖ раҳбарияти клуб мухлислар уюшмасини тугатиши мумкин, деб хабар бермоқда L'Équipe.

Tecno

Манба берган хабарга кўра, раҳбарият ЕЧЛ 1/8 финалида "Реал"дан (1:0, 1:3) учралган мағлубият ва  жамоанинг мусобақани тарк этиши ортидан мухлислар томонидан бўлаётган муносабатдан норози. Айтиш керакки, бир неча кун аввал мухлислар раҳбариятга қарши норозилик билдиришган эди.

Шундан сўнг раҳбарият мухлисларга Франция чемпионати доирасидан ўрин олган “Бордо”га (3:0) қарши ўйинда мухлисларнинг баннерларни кўтаришига рухсат бермади. Бундан ташқари, жамоа раҳбарияти клуб қароргоҳини қўриқлаш учун хусусий хавфсизлик компанияси ходимларини ёллагани ҳақида ҳам хабарлар тарқалди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
16/03/2022 15:08
ПСЖ бу Францияни пахтачи жамоаси! Миллий чемпионатда хакамлар ёрдамида ютади, халкаро уйинларда эса шармандаси чикиб юраверади!