
ПСЖ Неймарни сотиб юборишга қарши эмас, чунки...
Улар Мбаппенинг атрофида бўлиб ўтаётган воқеалардан ҳавотирда. Киллианнинг Томас Тухель ва мухлислар билан муносабати яхши эмас ва "Реал"нинг 21 ёшли футболчига жиддий қизиқиш билдираётганидан клуб раҳбарияти ташвишга тушиб қолган.
Футболчининг ПСЖ билан тузган шартномаси 2022 йилгача этиб белгиланган. Улар франциялик ҳужумчига янги битим таклиф қилишмоқчи. Унга кўра Мбаппе энг кўп маош олувчи футболчилардан бирига айланади.
Клуб бу йўлда бир қатор футболчиларни сотишга ҳам тайёр, Неймар ҳам уларнинг рўйхатидан жой олган.
Аввалроқ "Барселона" Неймар трансфери учун Гризманн ва Дембелени беришга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Фикрлар