
ПСЖ Неймарга суперклуб топиб берди
ПСЖ раҳбарияти Неймар билан хайрлашишга тайёр. Парижликлар таркибни ёшартириш сиёсатини бошлади.
Ана шу мақсадда улар катта маош олаётган 31 ёшли бразилиялик юлдуздан воз кечишга қарор қилган.
The Athletic нашрининг ёзишича, ПСЖ Неймарни бу ўйинчига аввалдан қизиқиш билдириб келган “Челси”га трансфер қилмоқчи.
“Челси”га бош мураббий этиб тайинланган Маурисио Почеттино Париж клубида ишлаган пайт Неймарга устозлик қилган ва унинг имкониятларини яхши билади. Қолаверса, Лондон клуби хўжайини Тодд Бёли Неймар даражасидаги юлдузни олишга қарши эмас.
Фикрлар