
ПСЖ Мбаппе даражасига чиқадиган янги ҳужумчи оляпти
Париж клуби Франция чемпионатида порлаган Уго Экитикани ўз сафига қўшиб олмоқчи. 19 ёшли ҳужумчи профессионал даражадаги дебют мавсумида ёрқин ўйини билан кўплаб гранд клублар назарига тушди.
Журналист Адриан Гренье, “Пари Сен-Жермен” футболчи учун курашда рақобатчиларини ортда қолдириш мақсадида “Реймс” жамоасига 45 миллион евро таклиф қилмоқда.
Бу сумма “Реймс” даражасидаги клублар учун жуда катта савдо ҳисобланади. Парижликларнинг режасига кўра, Уго ёзда жамоадан кетадиган Мауро Икарди ўрнини эгаллаши керак.
Якунланган чемпионатда 24 та ўйинда рақиблар дарвозасини ўн маротаба ишғол қилган Экитике олдидан ПСЖдан ташқари “Ньюкасл”, “Манчестер Юнайтед”, “Рома”, “Бавария” вариантлари ҳам бор.
Фикрлар