
ПСЖ футболчиси Қатар клубига кўчиб ўтди
Преснел Кимпенбе ПСЖни тарк этди.
30 ёшли ҳимоячи Қатар клуби билан шартнома имзолади.
Кимпенбе Париж клуби маҳсулоти саналади. У 2005 йилдан академияда машғулотларни бошлаган ва 2014 йилда асосий жамоада дебют қилган.
2023 йил февраль ойида у жиддий жароҳат олди ва деярли икки йил ўтиб майдонга қайтди.
Умумий ҳисобда Кимпенбе ПСЖ сафида 241 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урган ва 2 та голли узатмани амалга оширган ва 31 маротаба сардорлик боғичи билан майдонга тушган.
Comments