ПСЖ “Барса”га бир ўйинчи учун 100 миллион евро бермоқчи

  • 07 Nov 21:17
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

ПСЖ ёзги трансферлар вақтида таркибини кучайтириш бўйича иш олиб боради. Парижликлар ҳимоя чизиғини мустаҳкамлашга қарор қилган. 

Tecno

Transfer News Live ва Fichajes каби манбаларнинг ёзишича, Франциянинг амалдаги чемпиони ёзда “Барселона”дан Жюль Кундени олиб келмоқчи. Бу трансфер учун пойтахтликлар 100 миллион евро миқдорида пул сарфлашга тайёрлиги айтилмоқда. 

ПСЖ Кюндеги ўйинчи ёқтирган позиция – ҳимоя марказидан муқим жой бермоқчи. Франциялик футболчининг ўзи Каталония клубида ўнг қанотда тўп тепишга мажбур бўляпти. 

Каталония клуби молиявий аҳволидан келиб чиқиб, ҳар қайси футболчиси бўйича мўмай даромадли таклиф бўлса, уни кўриб чиқишга тайёр. 

Comments

You must be logged in to commet!