Президент узр сўради

CHERY AUTO

Ташкилотчилар Евро-2020 саралаш босқичи доирасидан ўрин олган Франция - Албания учрашувидан олдин Албания мадҳияси ўрнига Андорра мамлакати давлат мадҳиясини қўйиб юборишган эди. Бундан ташқари "Стад де Франс" стадиони сухандони ҳам Албанияни Арманистон билан адаштириб юборган эди.

"Президент Макрон Франция футбол федерацияси ва бизнинг давлат мадҳиямиз юзасида келган вазият учун чин дилдан узр сўради.

У буни "қабул қилиб бўлмайдиган хато" деб атади ва футболчиларимизнинг муносабатини юқори баҳолаган ҳолатда мазкур узрни эълон қилишимни сўради", - деб ёзади Раме ўзининг "Twitter"даги расмий саҳифасида.

Ўз навбатида Франция Президенти администрацияси ҳам мазкур узрни тасдиқлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!