
Португалиянинг муҳим футболчиси сафдан чиқди
ПСЖ ярим ҳимоячиси Жоау Невеш Португалия терма жамоаси сафидан чиқди. Бу ҳақда Португалия футбол федерацияси хабар бермоқда.
Баёнотда айтилишича, 21 ёшли хавбек соғлиғидаги муаммолар сабаб кейинги ўйинларда жамоага ёрдам бера олмайди. Невеш терма жамоа либосида 18 марта майдонга тушган, бироқ гол ёки ассист қайд этмаган.
11 октябрь куни Португалия терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионати саралашининг 3-тури доирасида Ирландияни ўз майдонида қабул қилади. 14-санада Роберто Мартинес шогирдлари Венгрия терма жамоасини қабул қилади. Ҳар иккала баҳс ҳам Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади.
Фикрлар