Пол Хьюз: "Усмон Нурмагомедовни жанг охиригача финиш қиламан"

  • 26 август, 13:36
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Ирландиялик ММА жангчиси Пол Хьюз 3 октябрь куни Дубайда бўлиб ўтадиган PFL турнирида россиялик Усмон Нурмагомедовга қарши реванш олдидан ўз фикрларини билдирди.

Tecno

"Мен Усмонни жанг охиригача финиш қиламан, эҳтимол бу ўйлаганимдан ҳам эртароқ амалга ошар! Агар сўнгги 42 сониялик нокаутимни кўрган бўлсангиз, бу учун имкониятим борлигини англаб етасиз. Ғалаба қозонсам, Нурмагомедовга трилогия таклиф қиламан", — деди ирландиялик "ММА Junkie" нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Усмон ва Хьюз ўртасидаги биринчи тўқнашув жорий йил март ойида ўтказилган ва унда Нурмагомедов ҳакамларнинг якдил қарори билан зафар қучганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!