Пол Скоулз Доннарумманинг "Манчестер Сити"га ўтишига шубҳа билан қаради!

CHERY AUTO

Англия футболининг афсоналаридан бири Пол Скоулз Хосеп Гвардиоланинг Жанлуижи Доннаруммани олиш истагига шубҳа билан қаради.

Tecno

"Менимча, бу Пеп учун жуда ғалати трансфер. Доннаруммани жуда яхши кўраман, у ажойиб дарвозабон. Агар имконим бўлса, уни эртагаёқ, ҳатто бугун ҳам "Манчестер Юнайтед"га олиб келган бўлардим.

40 миллион фунт эвазига бу ҳақиқатдан ҳам ҳайратланарли шартнома. Лекин Пепнинг жамоасида дарвозабон деярли ярим ҳимоячи сифатида ҳам ўйнай олиши керак.

Шунинг учун ҳам, менимча, Энрике ундан воз кечди: Доннарумма оёқ билан ўйнашда унчалик кучли эмас. Шахсан мен уни "Манчестер Сити" дарвозабони сифатида кўра олмайман", – деди Скоулз "The Overlap" кўрсатувида.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию