"Пахтакор"нинг ғалабали серияси 21 ўйинга етди

CHERY AUTO

Сўнгги марта Лига Кубоги гуруҳ босқичи доирасида 31 май куни мағлубиятга учраган "Шерлар" шундан кейин барча ўйинларни ғалаба билан тугатишди. 21 баҳснинг 13 таси чемпионат, 8 таси кубок беллашувларига тўғри келди. Ўша учрашувнинг 11 тасида "Пахтакор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, 11 тасида эса Шота Арвеладзе шогирдлари гол ўтказиб юборишмади. Рақиблар дарвозаси эса 69 марта ишғол қилинди. Ушбу ғалабали серия давомида "Пахтакор" чемпионлик ва Ўзбекистон Кубогига эга чиқиб улгурди.

Tecno

Мавсум мобайнида 40 ўйиннинг 33 тасида муваффақиятга эришилди. 3 бор имконият бой берилган бўлса, 4 баҳсда дуранг натижа қайд этилди. Тошкентликлар рақиб дарвозасига ҳозиргача 105 тўп киритишган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!