
"Пахтакор" Сербия клубини мағлуб этди
"Пахтакор"нинг Туркиядаги биринчи йиғини Сербия юқори лигаси иштирокчиси "Младост"га қарши ўйин билан якунланди.
Мазкур баҳсдан аввал бир неча футболчи ёшлар терма жамоаси йиғини учун Саудия Арабистонига жўнаб кетди. Сербия клуби билан беллашувда ташаббус "шерлар" тарафида бўлди. 85-дақиқада Файзуллаев "Пахтакор"ни олдинга олиб чиқди. Ушбу гол "Пахтакор"га йиғиндаги учинчи назорат учрашувида ғалаба келтирди.
Туркиядаги иккинчи йиғин 31 январь куни бошланиб, 14 февраль куни якунланади.
"ПАХТАКОР" - "МЛАДОСТ ГАТ" (Сербия) - 1:0
Гол: Файзуллаев, 85.
"Пахтакор": Қувватов (Суюнов, 46), Тодоров, Турсунов (Абдмумажидов, 46), Азмиддинов (Ҳамралиев, 46), Сайфиев (Поёнов, 46), Ҳамробеков (Ўринбоев, 46), Собирхўжаев (Холматов, 46), Файзуллаев, Турғунбоев (Ўктамов, 46), Черан (Банашак, 46), Холдорхонов.
Фикрлар