
"Пахтакор" чемпион бўладими ёки "Бунёдкор" "шерлар"ни тўхтата оладими? (Превью)
Суперлигада чемпионлик масаласини ҳал этадиган охирги тур ўйинида "шерлар" Тошкент дербисида "Бунёдкор" билан тўқнаш келади.
“Бунёдкор” билан кечадиган дербилар ҳамиша кескин тўқнашувларга бой тарзда ўтади. Ҳозиргача ўтказилган 33 беллашувнинг 12 тасида "шерлар" ғолиб бўлган. 9 та баҳсда дуранг ва 12 ўйинда "қалдирғочлар" ғалабаси кузатилган.
"Пахтакор" 43 тўп киритиб, 39 гол ўтказиб юборган. Жамоалар ўртасидаги энг йирик натижа 2020 йилнинг биринчи даврасида кузатилиб, унда "Пахтакор" 5:0 ҳисобида ютуққа эришган.
"Бунёдкор" майдонида кечган беллашувларда 4 ғалаба, 3 дуранг ва 9 мағлубият қайд этилган. "Бунёдкор" 29 тўп киритган, "Пахтакор" эса 19 гол уришга муваффақ бўлган.
Навбатдаги дербини "шерлар"дан Муҳаммадали Ўринбоев, "қалдирғочлар"дан Фарруҳ Икромов дисквалификация сабабли ўтказиб юборади.
"Бунёдкор" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин 12 ноябрь куни соат 17:00да "Жар" стадионида бошланади.
Манба: "Пахтакор" ПФК матбуот хизмати.
Фикрлар