Паоло Каннаваро Италия клуби таклифини рад этиб, Ўзбекистон терма жамоасида қолди

Паоло Каннаваро Италия клуби таклифини рад этиб, Ўзбекистон терма жамоасида қолди

  • 0
  • Футбол

Паоло Каннаваро Италиянинг «Жульяно» клуби бош мураббийи бўлиш таклифини рад этиб, акаси Фабио Каннаваро билан Ўзбекистон терма жамоасида ишлашни давом эттиришга қарор қилди. Бу ҳақда TuttoMercatoWeb хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, «Жульяно» раҳбарияти Раффаэле Ди Наполи истеъфосидан кейин 45 ёшли мутахассисни жамоа бош мураббийлигига асосий номзод сифатида кўрган. Томонлар 2027 йил июнига қадар амал қиладиган ва узайтириш имкониятини назарда тутувчи шартнома бўйича оғзаки келишувга ҳам эришган. Бироқ якунда келишув амалга ошмаган.

Италия матбуотига кўра, бунга сабаблардан бири Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси билан амалдаги шартномаси бўлган. Италияда мустақил мураббий сифатида ишлаш учун у терма жамоа билан шартномани бекор қилиш масаласини ҳал этиши керак эди. Аммо мутахассис камида 2027 йилги Осиё кубогига қадар Ўзбекистон терма жамоасида қолишга қарор қилган.

SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ