
Пальинья АПЛга келмоқда
“Бавария” ярим ҳимоячи Жоау Пальинья Лондонинг “Тоттенхэм”га ўтмоқда.
Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, “шпорлар” 30 ёшли футболчини 30 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқда. Ўйинчининг моашини Лондон клуби тўлайди.
Маълумот учун, мюнхенликлар португалиялик ярим ҳимоячини “Фулҳэм” дан бонуслар билан 56 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олган эди. Пальинья ўтган мавсум “Бавария” сафида 25 та ўйинда майдонга тушган.
Фикрлар