
Ўзбекистонни чемпионликдан айирган посбон АПЛга йўл олиши мумкин!
Япония миллий терма жамоаси асосий посбони Зион Сузукига Англиянинг топ клублари, "Манчестер Юнайтед" ва "Вест Хэм" клублари қизиқмоқда.
Гап шундаки, "Парма"да ишончли ўйинлар кўрсатиб, жамоанинг асосий дарвозабонига айланган япониялик посбон учун бир қанча клублар қизиқиш билдирмоқда. Андре Онананинг қўпол хатоларидан зериккан "Манчестер Юнайтед" унинг ўрнини айнан Сузуки билан тўлдирмоқчи. Бундан ташқари, янги мавсумда еврокубоклар зонаси учун курашишни мақсад қилган Лондоннинг "Вест Хэм" клуби хам дарвозабон атрофидаги вазиятни кузатяпти.
Сузуки Ўзбекистон Олимпия терма жамоасига қарши 2024 йилда ўтказилган Осиё кубогининг сўнги дақиқиларида Умарали Раҳмоналиевнинг пенальтисини қайтарган эди.
Маълумот учун, 22 ёшли кипер якунига етган мавсумда "Парма" сафида умумий 37 та ўйинда майдонга тушган.
Фикрлар