 
                Ўзбекистонлик ҳакамлар ОЧЛ Элит учрашувини бошқаришади
1 октябрь куни бўлиб ўтадиган ОФК Элит Чемпионлар лигаси мусобақаси доирасидаги “Виссел Кобе” (Япония) — “Мелбурн Сити” (Австралия) жамоалари ўртасидаги ўйинда ҳамюртимиз Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси фаолият олиб боради.
Бош ҳакам: Рустам Лутфуллин
Ёрдамчи ҳакамлар: Санжар Шоюсупов, Акмал Ғиёсов
Захира ҳаками: Аскер Нажафалиев
ВАР ҳаками: Фирдавс Норсафаров
АВАР ҳаками: Абдурашид Худайберганов
29 сентябрь куни ОФК Элит Чемпионлар лигаси мусобақасининг “Ал Гарафа” (Қатар) — “Ал Шорта” (Ироқ) жамоалари ўртасидаги баҳсда ҳам ўзбекистонлик ҳакамлар ишлайди.
ВАР ҳаками: Аҳрол Рисқуллаев
АВАР ҳаками: Акобир Шукуруллаев



Фикрлар