Ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди

  • 12 октябрь, 15:39
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Тарихда илк бор ўзбек мутахассислари ФИФА қўмиталарига тайинланди. Бу ҳақда ЎФАнинг расмий канали хабар берди.

Tecno

"Сўнги пайтларда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ФИФА билан ҳамкорликда кўплаб лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Юртимиз 2024 йилда илк бор ФИФА миқёсидаги футзал бўйича Жаҳон чемпионатини қабул қилган эди; 2027 йилга келиб ёшлар ўртасидаги Мундиалга ҳам мезбонлик қиламиз.

ФИФАнинг Футболда технологиялар, инновациялар ва рақамли ривожланиш қўмитаси (Football Technology, Innovation and Digital Transformation Committee) — футболни замонавий технологиялар орқали ривожлантиришга қаратилган муҳим тузилмалардан бири ҳисобланади.

Қўмита VAR, голни аниқлаш технологияси, яримавтоматик офсайд тизими, рақамли мониторинг, сунъий интеллект каби инновацион ечимларни ривожлантириш, синовдан ўтказиш ва футболга жорий этиш устида иш олиб боради. ФИФА Кенгашининг қарорига кўра, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Ирматов 2025–2029 йилларга мўлжалланган ушбу қўмитанинг раис ўринбосари этиб тайинланди. Қўмитага ФИФАнинг футбол технологиялари бўйича директори Йоханнес Хольцмюллер раҳбарлик қилади.

Шунингдек, ЎФА бош котиби Аваз Мақсумов Соҳил футболи қўмитасига (Beach Soccer Committee), ЎФА аёллар футболини ривожлантириш бўлими бошлиғи Юлия Панина эса Аёллар миллий терма жамоалари ўртасидаги мусобақалар қўмитасига (Women's National Team Competitions Committee) тайинланди", — дея хабар беради ЎФА матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!