Ўзбекистон ёшлари Осиё ўйинларида иккинчи ўринни эгаллади!
Ўзбекистон делегацияси Баҳрайнда якунига етаётган III Осиё ёшлар ўйинларидаги иштирокини тугатди. Қитъамизнинг 45 мамлакатидан 4000 нафардан ортиқ ёш спортчиси иштирок этган мазкур мусобақада ёш атлетларимиз юксак маҳорат ва жасорат кўрсатиб, муросасиз беллашувларда 37 та олтин, 16 та кумуш ва 28 та бронза, жами 81 та медал билан умумжамоа ҳисобида Хитойдан кейин фахрли иккинчи ўринни эгаллашди.
Ушбу натижанинг тарихийлиги шундаки, делегациямиз I Осиё ёшлар ўйинларида 3 та бронза, II Ўйинларда эса 1 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритган бўлса, бу гал мазкур рақамлар анча салмоқли кўриниш олди.
Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.



Фикрлар