Ўзбекистон йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди

BEPUL PROPAN

Футзал бўйича Осиё чемпионати саралаш ўйинларининг "С" гуруҳ бахслари Тошкентда ўтаётганидан хабарингиз бор. Фарруҳ Зокиров шогирдлари ўз гуруҳида Австралия, Филиппин, Қувайт ва Туркманистон термаларига қарши кураш олиб боряпти.

Терма жамоамиз 3-тур доирасида Қувайтга қарши баҳс олиб борди.

Мазкур баҳсда ҳамюрталиримиз рақиб дарвозасига жавобсиз бешта гол киритишди. Голларга Феруза Турдибоева 1:0 (1), Зумратжон Назарова 2:0 (11), Мафтуна Шойимовалар 3:0 (19), 4:0 (21), 5:0 (27) муаллифлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалги турда жамоа Филиппин билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнаган эди.

Comments

You must be logged in to commet!