
Ўзбекистон U-17 - Саудия Арабистони U-17: Вакилларимиз кичик ҳисобда мағлуб бўлди
Халқаро ўртоқлик учрашуви доирасида Ўзбекистон U-17 - Саудия Арабистони U-17 терма жамоалари ўзаро куч синашди. Мазкур баҳсда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Саудияликлар таркибида Албишри ҳамда Алжанаҳи гол муаллифига айланган бўлса, вакилларимиз сафида Лазизбек Мирзаев ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Comments