Ўзбекистон терма жамоасининг мағлубиятсиз серияси якунига етди

  • 13 октябрь, 20:41
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Малайзияда бўлиб ўтган Уругвайга қарши ўртоқлик учрашувида имкониятни бой берди. Ушбу натижадан сўнг жамоамизнинг 11 та ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси ўз ниҳоясига етди.

Tecno

Терма жамоамиз охирги мағлубиятини Жаҳон чемпионати саралаши доирасида Қатардан 3:2 ҳисобида қабул қилиб олган эди. Шундан сўнг “оқ бўрилар” Шимолий Корея, Иордания, Эрон (икки марта), БАА, Қатар, Уммон, Туркманистон, Қирғизистон ва Қувайт билан бўлган учрашувларда дуранг ёки ғалаба қайд этган.

 Шу билан бирга, бу мағлубият Фабио Каннаваронинг бош мураббий сифатидаги биринчи ютқизиғи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!