
Ўзбекистон Суперлигаси. "Бунёдкор" - "Пахтакор": "Шерлар" аллақачон иккита гол урди (Матнли трансляция)
Суперлига 26-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Пахтакор" учрашуви старт олди. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.
- 90+4'
Ўйин якунига етди. "Бунёдкор" - "Пахтакор": 0:2. "Шерлар" 15 карра Ўзбекистон чемпионига айланди.
- 90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 88'
Файзуллаев рақибнинг икки футболчисини алдаб ўтишга ҳаракат қилиб кўрди.
- 81'
Абдуллоҳ Омоналиев ўта қўпол ҳаракати учун майдондан четлатилди.
- 74'
Майдонда шиддат кўзга ташланмаяпти.
- 70'
"Бунёдкор"нинг ҳужумлари рақиб ҳимоячилари томонидан бартараф этилди.
- 66'
"Қалдирғочлар" тўп назоратига эгалик қилмоқда.
- 62'
Азмиддиновга нибатан Жасур Ҳакимоқ ўйин қоидасини бузди.
- 58'
"Бунёдкор" бурчак зарбасидан унумли фойдалана олмади.
- 53'
"Пахтакор" футболчилари рақиб жарима майдони олдида прессинг уюштирмоқда.
- 50'
Нархга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 46'
"Бунёдкор" сафида Павел Могилевец ўрнига Абдуллоҳ Омоналиев, Жаҳонгир Ўрозов ўрнига Жасур Ёқубов майдонга тушди.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди.
- 45+1'
Танаффус! "Бунёдкор" - "Пахтакор": 0:2.
- 45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшилди.
- 43'
Чераннинг зарбаси шеригига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.
- 40'
Ҳамдамов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
- 35'
"Қалдирғочлар" майдонда устунлик қилмоқда.
- 32'
"Бунёдкор" ҳужум қилишга уринмоқда. Аммо номинал меҳмонлар тартибли ўйин намойиш этмоқда.
- 28'
Майдонда тўп учун кескин кураш кечмоқда.
- 23'
Музаффар Олимжонов ўрнига Усмонали Исмоналиев майдонга тушди.
- 22'
Насоновга чап қанотдан ўнгга тўп етказиб берилди. Унинг зарбасидан кейин тўпни Султонов ушлаб олди.
- 17'
ГООООООЛ! Турғунбоев иккинчи голни урмоқда.
- 14'
ГООООООООЛ! Черан учрашувда ҳисобни очди. У Сайфиевнинг узатмасини боши билан дарвозага жойлаб қўйди.
- 10'
Ўйин тенг курашлар остида кечмоқда.
- 7'
"Бунёдкор" ҳимояда тартибли ҳаракат қилмоқда.
- 4'
Файзуллаев гол уриши мумкин эди. Унинг айёрона зарбасини Суҳроб Султонов қийинчилик билан қайтарди.
- 1'
Ўйинга старт берилди.
- *'
Жамоалар майдонга чиқиб келди.
Фикрлар