Ҳусанов? Гвардиола аламли мағлубиятдан кейин кимлар кетиши ҳақидаги саволга жавоб берди

CHERY AUTO

Ўзбекистон миллий терма жамоаси марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” футболчиси бўлгани боис ўзбекистонлик ишқибозлар “шаҳарликлар”га мухлислик қилиб келмоқда.

Tecno

Хусусан, ҳамюртларимиз Хосеп Гвардиола жамоасининг янги форматда ўтказилган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидаги иштирокини кузатиб борди. Афсуски, бош совринга асосий даъвогарлардан ҳисобланган “шаҳарликлар” плей-оффдан ўтолмади.

Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” жамоаси тўқнашувнинг асосий вақтида 3:3 ҳисобида дуранг ўйнаб, ғолибни аниқлаш учун қўшиб берилган таймда ғалабани илиб кетди.

Мағлубиятдан кейин журналистлар Хосеп Гвардиолани турли саволларга тутмоқда, мухлислар эса ишончни оқлай олмаган футболчиларни ижтимоий тармоқларда муҳокама қила бошлади. Sports.uz портали юртимизда “Сити” мухлислари кўплигини инобатга олиб, клуб атрофидаги маълумотларни улашишга қарор қилди.

Ёзги трансферлар даврида клуб кимлардан воз кечади?

Бош мураббий Хосеп Гвардиола ўзи учун энг оғир бўлган бу саволга жуда кўп дуч келмоқда. Январь ойидан бошлаб, “Манчестер Сити”да таркибни янгилаш сиёсати давом этмоқда. Ёши катта ўйинчилар ўрнини янги ижрочилар эгаллаяпти.

Гвардиола чиқиш трансферлари ҳақидаги саволларга қуйидаги жавоб берди.

- Бу ҳақда умума тасаввурга эга эмасман. Айнан қайси ўйинчиларни сотиб юборишимиз керак? Бу масалани клубдагилар ҳамкорлигида бирга кўриб чиқамиз, футболчиларнинг ўзи билан ҳам суҳбатлашамиз.

Бизда жуда яхши футболчилар жамланган, мавсум жуда узоқ давом этишини ҳам унатмайлик. Ҳар қандай вазият юзага келиши мумкин, ҳолат шундай, ҳақиқат шу, - деди Хосеп Гвардиола.

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Хосеп Гвардиола ўйинларда имкон қадар кўпроқ ўйинчиларни синаб кўришга ҳаракат қилди. Абдуқодир Ҳусанов АҚШ майдонларида ўтказилган тўртта  учрашувдан фақат биттасида қатнашди. 21 ёшли ҳимоячимиз “Ал-Айн” билан бўлган баҳсда бошланғич таркибда ўйинга тушиб, бир соату бир дақиқа тўп тепди.

Эдерсон зарбани қайтармай қўйган!

“Манчестер Сити”нинг асосий дарвозабони Эдерсон АҚШдаги клублар ўртасида ўтказилаётган жаҳон чемпионатининг плей-офф босқичидаги ўйинда тўртта гол ўтказиб, юборгани “шаҳарлик” фанатларнинг жумбушга келишига сабаб бўлди.

Манчестерликлар бош совринга асосий даъвогарлардан саналган жамоанинг Саудия Арабистони клубидан мағлубиятга учраганини ҳазм қила олмаяпти.

Ашаддий фанатлар ижтимоий тармоқларда Эдерсонни танқид қиляпти. Sportbible нашри уларнинг дарвозабон ҳақида қуйидаги фикр-мулоҳазаларини эълон қилди:

Жамоа требл қайд этган даврдан бери Эдерсон тўпни қайтаришга ҳаракат ҳам қилмай қўйди”;

“Шу дарвозабонни “Ливерпуль” голкипери Алиссон билан солиштиришгани ростми? Бунга ишонмайман”;

“Шармандалик. Эдерсон учрашувда бирорта вазиятда жамоани голдан қутқара олмади. Ҳатто ҳаракат ҳам қилмади”.

Таъкидлаш жоизки, бразилиялик посбон 2017 йилдан бери “Манчестер Сити” дарвозасини қўриқлаб келмоқда. Унинг амалдаги шартномаси яна бир йил давом этади.

Холанд рақиб дарвозабонини “Манчестер Сити”га чақирди

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида нафақат Саудия Арабистони, балки бутун Осиё қитъаси  шарафини муносиб ҳимоя қилаётган “Ал-Ҳилол”нинг “Манчетер Сити” устидан 4:3 ҳисобида ғалаба қозонгани турнир сенсацияси сифатида қабул қилинмоқда.

Манчестерликлар тўпурари Эрлинг Холанд ҳам рақиб дарвозабони Яссин Буну маҳоратини тан олишга мажбур бўлди.

Учрашувдан кейин норвегиялик ҳужумчи марокашлик дарвозабон Яссин Буну олдига келиб, унга “Бизнинг жамоага ўт”, деган таклиф билдирди. Маҳоратли посбон бу таклифни шунчаки ҳазил сифатида қабул қилди ва  кулиб қўйди.

Ҳусанов, Холандни табриклаб қўй!

Янги мураббий Файзуллаевга қандай баҳо берди?

Ҳусанов кўз ўнгида “Манчестер Сити” тарихий рекорд ўрнатди

Шомуродов кучайиб кетди...

Легионеримиз Европада юриш қилишга тайёр!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!