
Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши оқ либосда ўйнайди
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши оқ либосда ўйнайди.
"Мираброр Усмонов кубоги-2025" мусобақасининг илк учрашувидан ўрин олган Ўзбекистон - Саудия Арабистони баҳси бўлиб ўтади. Турнир олдидан жамоалар расмийлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Футболчиларимиз мазкур баҳсда тўлиқ оқ, дарвозабонимиз эса қора либосда ҳаракат қилиши маълум бўлди.
Эслатиб ўтамиз, беллашув 22 июль куни соат 20:00да старт олади.
Фикрлар