Ўзбекистон мезбонлигидаги Осиё чемпионатининг ўтказилиш санаси маълум қилинди

  • 11 ноябрь, 2020, 18:16
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

U-19 Осиё чемпионати келаси йил март ойида ўтказилиши маълум қилинди

Tecno

Бугун бўлиб ўтган ОФК Мусобақаларни ўтказиш қўмитасининг навбатдаги мажлисида миллий терма жамоа ва клублар миқёсидаги 2021 йилги мусобақаларнинг янгиланган тақвимини эълон қилиш қўмита кун тартибидан ўрин олган эди.

Унга кўра, "ЖЧ-2022" ва "Осиё кубоги-2023" қўшма саралаш босқичининг 7-8 тур учрашувлари келаси йилнинг март ойида, 9-10 тур учрашувлари эса, июнда ўтказиладиган бўлди. "ЖЧ-2022" якуний саралаш босқичи 2021 йил сентябрь ойида старт олади ва 2022 йил март ойида якунланади.

Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-19 Осиё чемпионати юртимизнинг 3 та шаҳрида 2021 йил 3-20 март кунлари бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!