
Ўзбекистон Кубоги финал баҳси учун чипталар эртадан сотувга чиқарилади
Намангандаги "Марказий" стадиони 20 декабрь куни Ўзбекистон кубоги финал баҳсига мезбонлик қилади. Соат 15:00 да бошланадиган финал учрашувида АГМК ва "Пахтакор" клублари кубок учун кураш олиб боради.
"Навбаҳор" матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу ўйин чипталари эртадан сотувга чиқарилади.
Маълумот ўрнида Намангандаги финал ўйинида Ўзбекистонда биринчи маротаба ВАР тизимидан фойдаланилади.
Фикрлар