Оскар Де Ла Хойя: "Теренc Кроуфорд ёш боладан конфетни олиб қўйгандек, Саулдан камарни тортиб олди!"
Олтита вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Оскар Де Ла Хойя ҳамюрти Теренc Кроуфорднинг мексикалик Сауль “Канело” Альварес устидан қозонган ғалабасига муносабат билдирди.
“Мен сизларга айтгандим-ку! Мен Канело – Кроуфорд жангини гўё фолбин каби олдиндан башорат қилдим. Альварес ҳеч нарса қилолмади, у шунчаки ҳавога зарбалар йўллади. Кроуфордга эса респект. У учта вазн тоифасига юқорилаб, ажойиб жанг ўтказди. Бу зўр чиқиш эди. Худди ёш боладан конфетни олиб қўйгандек, Саулдан камарни тортиб олди. Илтимос, "Канело" қариб қолди, деманг. Теренcнинг ёши уникидан каттароқ эди!", — деб ёзди собиқ боксчи ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Маълумот учун, 14 сентябрь куни Лас-Вегасда бўлиб ўтган тўқнашувда Кроуфорд "Канело"ни енгиб, мутлақ жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритди.



Фикрлар