 
                Осиё кубоги U-20. Ўзбекистон - Индонезия баҳсида ҳисоб очилмади. Бироқ вазифа бажарилди!
Юртимизда ўтаётган 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги Осиё Кубогининг 3-тур ўйинида Ўзбекистон терма жамоаси Индонезияга қарши майдонга тушди. Мазкур беллашувда 0:0 ҳисобидаги нурсиз дуранг қайд этилди.
Шу тариқа, 7 очко жамғарган вакилларимиз гуруҳда 7 очко билан 1-ўринни қўлга киритди ва плей-офф масаласини ижобий ҳал қилди.
- 90+5' Баҳс якунига етди. Ҳамюртларимиз гуруҳни 1-ўринда якунлашди. Кейинги босқичдаги рақибимиз Австралия терма жамоаси бўлади. 
- 90+4' Охирги сонияларда бурчак зарбасига эга бўлдик! 
- 90' Беллашувга 5 дақиқа вақт қўшиб берилди. 
- 88'Файзуллаев бир неча рақибларини алдамчи ҳаракатлари билан доғда қолдиришга муваффақ бўлди. 
- 86' Рақиб таркибида ҳам бир қанча ўзгаришлар амалга оширилди. 
- 84'Ўйиннинг охирги дақиқалари "оловли" ўтиши кутиляпти! 
- 81' Ўзгаришлар қилишда давом этамиз. Холдорхонов ўрнига Жабборов, Аҳроров ўрнига эса Маҳамаджонов ўйинни якунлаб қўяди. 
- 79' Вакилларимиз таркибида навбатдаги ўзгариш. Диёр Ортиқбоев ўз ўрнини Асадбек Жўрабоевга бўшатиб берди. 
- 75'Ҳужумларимиз сони тобора ошиб бормоқда. 
- 73'Зафармуроднинг ажойиб зарбасига бироз аниқлик етишмади. 
- 72'Йигитлар гол уриш учун тинмасдан ҳужум амалга оширмоқда. Параллель ўйинда эса Ироқ Сурияни 1:0 ҳисобида мағлуб этяпти. 
- 68'Афсус! Вазият гол билан якунланмади. 
- 67' Бурчак зарбасини ижро этамиз! 
- 64' Ҳамюртларимиз сафида ўзгариш. Иззатилло Пўлатов ўрнига Зафармурод Абдураҳматов майдонга туширилди. 
- 60'Индонезиянинг ҳужуми охирига етмай қолди. Аниқроғи, уларнинг паси футболчиларимиз томонидан қайтариб юборилди. 
- 57'Иззатилло Пўлатовга тиббий ёрдам кўрсатилди. 
- 55'Тўп индонезиялик футболчиларда. Аммо уларнинг ҳужуми бесамар якунланди. 
- 53'Рақибларимиз қарши ҳужумдан тезда фойдаланишга ҳаракат қилди. Бироқ ҳимоячиларимиз ўз ўрнида. 
- 50'Майдоннинг ҳар бир қарич ери учун "жанг" кечмоқда. 
- 48'Умаралига нисбатан рақиблар кескин ҳаракат қилди. Бироқ ҳакам бу вазиятда ўйин қоидаси бузилмаганини қайд этди. 
- 46' Иккинчи бўлимга старт берилди! 
- 45+2' Биринчи тайм якунига етди. Ҳозирча ҳисоб 0:0. 
- 45+1'Умарали Раҳмоналиевнинг узоқдан йўллаган кучли зарбасига бироз аниқлик етишмади. 
- 45' Учрашув биринчи бўлимига бош ҳакам томонидан 2 дақиқа вақт қўшиб берилди. 
- 43'Яна бир ҳужум рақиб томонидан катта қийинчилик билан бартараф этилди. 
- 40'Рақиб ҳимояси олдида кучли босим ўтказмоқдамиз. 
- 38'Футболчиларимиз кетма-кет ҳужумлар ташкил этмоқда. 
- 35' Бурчак зарбаси бизнинг фойдамизга. 
- 33'Баҳс шиддатли тарзда давом этмоқда. Бироқ беллашувда ҳамон ҳисоб очилгани йўқ. 
- 30'Қандай ажойиб вазият! Саидафзал Аҳроровнинг зарбасини рақиб дарвозабони оёқлари билан майдон ташқарисига чиқариб юборди. 
- 28'Рақиб бор эътиборини қарши ҳужумларга қаратган. Бироқ ҳозирча вакилларимиз мудофаада яхши ўйнашмоқда. 
- 25'Индонезияликлар яна бир кескин ҳужумимиз бесамар кетишига сабабчи бўлишди. 
- 23'Индонезияликлар қулай нуқтадан жарима зарбасини ижро этади. 
- 21'Уххх. Аббоснинг зарбасини рақиб ҳимоячиси қайтариб қолди. 
- 18'Йигитлар тўп назоратини ўзида ушлаб турибди. 
- 15'Индонезияликлардан хавфли зарба. Аммо ноаниқ. 
- 13'Аббос Файзуллаевнинг айёрона узатмасини шериги тушуна олмади ва тўп рақибларга ўтиб кетди. 
- 10'Ҳамюртларимиз айни дақиқаларда 3 та марказий ҳимоячи билан ҳаракат қилмоқда. 
- 8'Беллашув ёшларимизнинг устунлиги остида кечмоқда. 
- 4'Рақиб посбони кучсиз зарбани эгаллаб олди ва хавфни бартараф этди. 
- 3' Равшан Ҳайдаров шогирдлари бурчак зарбасини амалга оширади. 
- 2'Ҳамюртларимиз илк дақиқалардан хавфли ҳужумлар яратишмоқда. 
- 1' Ўйин бошланди. 
- *'Вакилларимиз оқ, рақиб эса қизил рангли либосларда ҳаракат қилади. 
- *'Стадионда жамоалар мадҳияси янгради. Ҳаммаси старт учун тайёр ҳолатда. 
- *'Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Ўзбекистон - Индонезия учрашувини МАТНЛИ тарзда биз билан бирга кузатиб боришингиз мумкин. 



Фикрлар