Ўрунов жамоасидан фақат МЮ ва "Барса" олдинда!

  • 3 декабрь, 2020, 21:07
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ҳамюртимиз Остон Ўрунов ҳаракат қилаётган "Спартак" "TikTok"даги энг машҳур жамоалардан бирига айланди.

Tecno

Статистика билан шуғулланувчи "Blinkаire Analytics" маълумотларига кўра, Москва клубининг ушбу ижтимоий тармоқдаги обуначилари сони 2544957тага етди ва бу борада кучли учликка кирди. "Қизил-оқлар"дан юқорида фақат МЮ ва "Барселона" клублари бор. Уларнинг обуначилари сони мос равишда 5029565 ва 3 399 425тани ташкил этмоқда.

Кучли бешликка "Манчестер Сити" ҳамда "Лестер Сити" жамоалари якун ясаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!