
Ўртоқлик учрашуви: Эрик тен Хаг дебют учрашувида шармандали ҳисобда мағлуб бўлди
Ўртоқлик беллашувидан ўрин олган "Фламенго U-20" - "Байер Леверкузен" клублари иштирокидаги учрашув ўз ниҳоясига етди.
Хабарингиз бор, нидерландиялик мутахассис Эрик тен Хаг "Манчестер Юнайтед" бош мураббийилигидан озод этилган сўнг ёзда Хаби Алонсонинг ўрнини эгаллаган ҳолда, "Байер" мураббийи этиб тайинланди.
Унинг дебют тўқнашуви Бразилиянинг "Фламенго U-20"сига қарши бўлди. Мазкур беллашувда Бундеслига клуби 5:1 ҳисобида имкониятни бой берди.
Дастлаб учрашувнинг 2-дақиқасида Лорран ҳисобни очишга муваффақ бўлган эди. Орадан 10-дақиқа ўтиб эса Гонсалвес орадаги фарқни 2 тага етказди. Шу билан бирга, 39-дақиқада ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйган ҳолда, дублни расмийлаштирди. Жамоа шу билан тўхтаб қолмади ва биринчи бўлимнинг қўшиб берилган дақиқаларида яна рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни 4:0 кўринишига келтирди.
Мазкур голлардан илҳомланган клуб иккинчи бўлимни ҳам ҳужумкор бошлаб, 54-дақиқада 5-голни ҳам урди. Бу галги гол муаллифи Густаво бўлди. Ўтган мавсум Бундеслиганинг вице-чемпиони бўлган жамоа ушбу голларга 70-дақиқада жавоб берди ва орадаги ҳисобни қисқартирди.
Фикрлар