Ўқ отиш. Ўзбекистонлик спортчилар илк бор жаҳон чемпионатида совриндорлар сафидан жой олди

  • 23 Oct 09:42
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Olimpics
CHERY AUTO

Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида ўқ отиш спорти бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда. Мусобақанинг бугунги куни Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси учун унутилмас натижа билан тарихда қоладиган бўлди. Боиси, унда 10 метрга пневматик тўппончадан отиш бўйича эркаклар ўртасидаги жамоавий баҳсда қатнашган йигитларимиз кумуш медални қўлга киритишди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Tecno

Ҳамюртларимиз ҳал қилувчи баҳсда ҳиндистонлик тенгқурларига қарши баҳс олиб боришди. Муросасиз кечган беллашувда Ҳиндистон жамоаси 16:8 ҳисобида ғалаба қозонди ва олтин медалларни расмийлаштирди. Мусобақа давомида Муҳаммад Камолов, Вениамин Никитин ва Илҳомбек Обиджонов юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишди.

Comments

You must be logged in to commet!