Нукусда белбоғли кураш бўйича Жаҳон ва Осиё чемпионати ўтказилди

CHERY AUTO

Аввал хабар берганимиздек, 28-31 май кунлари Нукус шаҳридаги 1- сонли спорт мактабининг манежида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўсмирлар ва қизлар ўртасида жаҳон ва осиё чемпионати бўлиб ўтди. 

Tecno

Чемпионат дастурига кўра,  29 май куни белбоғли кураш бўйича жаҳон чемпионати баҳслари ўтказилган бўлса, 30 май куни белбоғли кураш бўйича Осиё чемпионати  ўтказилди. Мазкур Осиё чемпионатида ҳам жаҳон чемпионатидаги каби 20 га яқин давлатлардан  300 нафарга яқин спортчилар ғолиблик учун кураш олиб боришди. 
Чемпионат доирасида Осиё белбоғли кураш конфедрацияси томонидан конгресс ўтказилди. Конгрессда конфедрация томонидан амалга оширилган ишлар ҳисоботи тингланди. Конгрессда конфедрация аъзолари томонидан Осиё белбоғли кураш конфедрацияси бош котиблигига номозодлар кўриб чиқилди, барча аъзолар бир овоздан  Сардор Дастиров номзодини бош котибликка тасдиқлади. 

Белбоғли курашнинг классик йўналиши бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида ўғил болалар 10 та вазн тоифасида беллашишган  бўлса, қизлар 7 та вазнда ғолиблик учун бор маҳоратларини намойиш этишди. 
Қуйида осиё чемпионлари билан танишинг. 

Ўғил болалар: 

45 кг. Исабек Бейсинбаев (Ўзбекистон) 
50 кг. Отабек Шавкатов (Ўзбекистон) 
55 кг. Темурбек Неъматуллаев (Ўзбекистон) 
60 кг. Хумоюнмирзо Билолиддинов (Ўзбекистон) 
65 кг. Аҳлиддин Маматкаримов (Ўзбекистон) 
71 кг. Нурбек Мусинбоев (Ўзбекистон) 
77 кг. Исломбек Зиётбоев (Ўзбекистон) 
85 кг. Селим Аннаназаров (Туркманистон) 
95 кг. Аббас Ракхат (Қозоғистон)
+95 кг Шоҳжахон Раҳматов (Ўзбекистон). 

Қизлар: 

44 кг. Рисолатхон Олимова (Ўзбекистон) 
48 кг. Зилолажон Қудратова (Ўзбекистон) 
52 кг. Гулнур Аманбаева (Ўзбекистон) 
57 кг. Назми Мундисбаева (Қирғизистон) 
63 кг. Анелия Турдибоева (Қирғизистон) 
70 кг. Санет Талабекова (Қирғизистон) 
+70 кг Райҳонахон Маматкаримова (Ўзбекистон) 
Осиё чемпионати беллашувлари якунига етгач, барча ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирланди. Тантанали тақдирлаш маросимида Осиё белбоғли кураш конфедрацияси президенти Мўмин Муратов ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров иштирок этди. 
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!