 
                "Ноттингем Форест”нинг янги бош мураббийи аниқ бўлди
“Ноттингем Форест” жамоаси бош мураббий Анже Постекоглуни қониқарсиз натижалар туфайли истеъфога чиқарди. Клубнинг расмий баёноти “Челси”га қарши 0:3 ҳисобидаги мағлубиятдан атиги 19 дақиқа ўтиб, ижтимоий тармоқларда эълон қилинди.
Австралиялик мутахассис жамоани бир ойдан сал кўпроқ вақт бошқарди. Унинг қўл остида “ўрмончилар” саккизта ўйинда икки марта дуранг қайд этди ва олти бор мағлуб бўлди. Натижада жамоа турнир жадвалининг қуйи поғоналарида бормоқда.
Машҳур инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, тажрибали мураббий Шон Дайч тез орада “Ноттингем Форест”нинг янги бош мураббийи сифатида эълон қилинади. Шартнома икки йил муддатга мўлжалланган бўлиб, музокаралар якуний босқичда.
Маълумот учун, “Форест” навбатдаги учрашувини пайшанба куни Европа Лигаси доирасида Португалиянинг “Порту” жамоасига қарши ўтказади.



Фикрлар