Нодирбек Абдусатторов учун қийин кечган мусобақа якунланди

CHERY AUTO

АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида ўтказилган “Sinquefield Cup-2025” турнирининг ғолиб ва совриндорлари аниқланди. Кеча турнирнинг сўнгги 9-тур ўйинлари ўтказилиб, унда дона сурган ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов қора доналарда АҚШ вакили Уэсли Со билан куч синашди.

Tecno

Мукофот жамғармаси 350 минг АҚШ долларидан иборат турнирнинг мазкур турида омад америкалик шахматчига кулиб боқди. Абдусатторовни мағлуб этган Со мусобақанинг тай-брек босқичида муваффақиятга эришиб, “Sinquefield Cup-2025” ғолибига айланди. Кейинги ўринларни АҚШлик Фабиано Каруана ва ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандха эгаллади.

Ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов фаолияти мобайнида энг оғир ва мураккаб саналган ушбу турнирни 2.5 очко билан якунлади ва турнир низомига мувофиқ 10 минг 500 АҚШ долларини қўлга киритди.

Мусобақада 1-ўринни эгаллаган Со 100 минг, 2-ўрин соҳиби Праггнанандха 65 минг, 3-ўриндан жой олган Каруана 48 минг билан тақдирланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!