
Неймарнинг фикри ўзгариб қолди
ПСЖ клуби форварди Неймар парижликлар билан амалдаги шартномани узайтириш бўйича музокаралар ўтказишга тайёр. Бу ҳақда Le Parisien нашри футболчининг яқинларига таяниб хабар бермоқда.
Айтиш керакки, бразилиялик футболчи ўтган ёз “Барселона”га қайтишни хоҳлаган эди, бироқ ушбу трансфер амалга ошмай қолди. Энди Неймар бор эътиборини Франция грандининг лойиҳасига қаратган.
Маълумот учун, Неймар жорий мавсум парижликлар сафида 19 та ўйинда майдонга тушди ва 16 та гол ҳамда 10 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2022 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар