Неймар сўраган маошни берамиз! Бразилиялик юлдузга бақувват гранд харидор

  • 21 октябрь, 2022, 18:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

EL Pais нашрининг хабар беришича, ПСЖ ҳужумчиси Неймар келаси мавсумни Англия премьер-лигасида бошлаши мумкин.

Tecno

Париж клуби ўтган ёз ҳам бразилиялик юлдуздан қутилмоқчи эди. Лекин унинг маошини кўтарадиган жамоа топилмаганди.

Энди “Челси”нинг янги хўжайини Тодд Бёли 30 ёшли ҳужумчини ўз жамоасига олиб келишга тайёрлигини айтмоқда. Бёли Неймарга ҳар мавсум учун 40 миллион евродан ортиқроқ маош тўлашга розилик берган.

ПСЖ жамоанинг ички муҳитини ўнглаш учун Неймардан воз кечишга тайёр. Шу боис, парижликлар футболчи трансфери бўйича талабларини юмшатиши кутиляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!