Неймар Саудия клубида қанча пул ишлайди?

  • 15 август, 2023, 10:01
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Хабар берганимиздек, Неймар "Ал-Ҳилол" билан икки йиллик шартнома имзолади.

Tecno

Globo Esporte хабарига кўра, бразилиялик ҳужумчи ушбу давро мобайнида нақд 320 миллион евро ишлаб олади. Бунга иш ҳақи, ҳомийлик шартномалари ва бошқа тижорат фаолиятидан тушган даромадлар киради.

ПСЖ эса ушбу трансфердан 100 миллион евро ишлаб олади.

Испан нашрлари тарқатган хабарларга кўра, Неймарнинг "Барселона"га ижарага берилиши ҳақида гап бўлиши мумкин эмас.

“Ал-Ҳилол” эртага куни Неймарни оммага расман таништиришни ва катта маросим ўтказишни режалаштирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!