Неймар ўзига жамоа танлади, лекин...

  • 22 июнь, 2023, 07:45
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖ ҳужумчиси Неймар ёзда ўзига бошқа жамоа топиши кераклиги ҳақида хабарлар мунтазам тарқатилмоқда.

Tecno

Бразилиялик юлдузга матбуот ва мухлислар томонидан жуда кўп босим бўляпти. Неймар янги жамоа қидирмоқда. 31 ёшли ҳужумчи яқинда агентлари орқали “Барселона”га қайтиш нияти борлигини билдирди.

Аввалроқ, каталонияликлар бош мураббийи Хави Эрнандес Неймарнинг хизматларига эҳтиёж йўқлигини, ҳозир бошқа позицияларни кучайтириш масаласи муҳим эканини таъкидлаган эди.

ПСЖ Неймарни 2017 йили айнан “Барселона”дан трансфер қилган. Ўшанда парижликлар Каталония клубига 222 миллион евро тўлаган. Бугунги кунда ҳам бу рекорд янгилангани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!